Жамият

Мен не дерман, қўбизим не дер... (видео)

Ҳайдовчилар билан суҳбатлашиш, янги чиққан қарор юзасидан уларнинг фикрини ўрганиш учун Олмазор метро бекати тарафга бордик.

Мен не дерман, қўбизим не дер... (видео)

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарордан ҳайдовчиларнинг хабари борми? Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ойлик бож тўлаб ишлашга розими? Шуларни ўрганишни мақсад қилгандик. Аммо...

 

Ҳайдовчиларнинг ҳолига қараб бир йиғлагим келди, бир кулгим.

 

Йиғлагим келгани: ўз фикрини айтолмайдиган, ўз ҳаққини билмайдиган одамларнинг жуда ҳам кўплиги.

 

Кулгим келгани: “бизни ҳеч ким эшитмайди”, деган жойи эди. Сизни эшитай, нима қийнаяпти, ҳаётингиздан мамнунмисиз, янги қарор сизларга оғирлик қилмайдими, деб сўрагани келдимку...

 

Баъзилари нима деяётганини ҳам ўзи билмади, шекилли, умуман мавзуга тааллуқли бўлмаган гапларни гапириб кетди.

 

Ўзинг бир ҳолдаю тағин устимиздан мазах қилиб кулганингга куяман. Пичинг гапларга нима дейиш мумкин, ҳайронман. Нима эмиш, “бу солиқлар, божлар кам, янада кўпайтириш керак. Биз енгилликка чидолмаймиз” эмиш... Шу пайтгача лицензия учун 350 минг сўмдан тўлаб келган бир ҳайдовчининг айтишича, давлат божини 150 минг эмас, 300 минг қилиши керак эмиш. “Ҳазиллашманг, жиддий сўраяпмиз”, десак, кўзини «лўқиллатиб» «ҳазиллашмаяпман», дейди. Гапини тўғри тушунтириб беролмайдиган одамларнинг бу гаплари иссиқда қайнай бошлаган миямизни қиймалагандай бошда оғриқ уйғотди.

 

Айрим кишилар камера ўчирилган ҳолатда, яхши гапларни гапирди, Аммо “шу гапларни камерага айтинг, менга далил -исбот керак”, десам, «йўқ», дейди.

 

Яна шундай одамларга дуч келиш мумкин эканки, ўзининг касбидан, қилаётган ишидан тониб юборади. Боргунимизгача “Қўйлиқ, Қўйлиққа кетувчилар борми”, деб турган ҳайдовчи ёнига борганимизда ўзидан «йўловчи» “ясаб олди”. Қойил қолмасдан илож йўқ. Камерадан шунчалик қўрқишади-ки, худди уни камера еб-ютиб юборадигандай.

 

Бунақа ҳолат фақат ҳайдовчилар билан бўлгани йўқ. Шу пайтгача қандай масала бўлса ҳам одамлар орасига кириб суҳбат қилмоқчи бўлсам, сўровнома ўтказсам, доим бу каби инсонлар менга дуч келмоқда. Баъзан ўз зиммамга олган топшириғимни бажаролмай, жамоам олдида “қўлидан бир иш келмайдиган” одам қиёфаcини эгнимга иляпман.

 

Кечагина, мен дуч келган одамлар орасида шундайлари ҳам бўлдики, ҳатто пул ҳам сўради. Қизиқ бўлдику, ҳам унинг гапини эшитаман, ҳам пул тўлайманми?

 

“Мени қаматиб юбормайсанми?”, “Патрулга тутиб бергани келдингми?” деганларига нима дейсиз?

 

Ўзида бир фикр йўқ, бўлса ҳам айтолмайдиган одамлар билан қаергача бориш мумкин? Билимсизлиги бир муаммо бўлса, билимсизлигини ошкора ёйиши бир муаммо. Қачон одамларимиз чиқаётган қарорларга кўр-кўрона эргашмай, уни ўрганиб, ўз фикрини айта олади? Сиз сайлаб қўйган депутат бор. Депутат сиз учун нима қиляпти? Нега ўша депутатдан қабул қилинаётган қонунлар юзасидан ҳисоб сўрамайсиз?

 

Тўғри, аччиқ гапириб нафсониятингизга тегётгандирман. Ҳамон ўзингизнинг кимлигингизни англаб, юрт келажаги учун қайғурмас экансиз, мен гапиришдан тўхтамайман.

 

Қачон биз олди-қочди гапларни қўйиб, ўз фикримизни тўғри баён қилиб бера оламиз? Фикримизни айтолмаслигимиз, “бизни ким ҳам эшитарди” қабилида иш тутиш оёғимизга урилган кишан эмасми?!

 

Достонбек Бахтиёрзода

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.