Музокарага уста Тухель
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель клуб таклифларини рад этиб келаётган Ромелу Лукаку билан шахсан ўзи гаплашди.

Трансфер нархи 100 миллион еврога баҳоланаётган бельгиялик ҳужумчи германиялик мураббий билан суҳбатдан сўнг, фаолиятини “Челси”да давом эттиришга рози бўлди. Лекин, Ромелу Лукаку “Интер” раҳбариятидан уни қўйиб юборишларини сўрамаслигини ҳам билдирди. Агарда клублар ўзаро келишиб, бу трансферни амалга оширадиган бўлса, моҳир тўпурар Лондонга кўчиб ўтишга қаршилик қилмайдиган бўлди. Томас Тухель қайсар ҳужумчини кўндиришда Лукаку “Челси”га мухлислик қилиши ҳақидаги фактлардан фойдалангани айтилмоқда.







