Жамият

«Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

 

 

Тўхтамурод Жумаев 1945 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. 1967 йилда Бухоро педагогика институтини тугатган. 1963 йилдан Олот туманидаги 3-мактаб, сўнг Қоракўл туманидаги 8-мактабда математика фани ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари, 1990−2015 йилларда Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернати директори вазифасида ишлаган.

У ташкил қилган Қоракўл мактабида ўзига хос таълим олиш тизими жорий қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябрь ойида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган маросимдаги нутқида Тўхтамурод Жумаевнинг хизматларини эътироф этганди.

«Бу ажойиб педагог ўзининг тинимсиз изланиши, янги таълим методикаси билан оддий бир қишлоқ мактабини республика даражасидаги машҳур таълим даргоҳига айлантирди. Ҳолбуки, ушбу мактаб Бухоронинг олис чўл туманида жойлашган бўлиб, замонавий шароитга, қулай имкониятларга ҳам эга эмас эди.

Бугун ушбу мактаб битирувчиларининг 95 фоиздан ортиғи олий ўқув юртларига ўқишга киряпти. Халқаро олимпиадалардан энг кўп медал олиб келаётганлар ҳам айнан шу мактабнинг ўқувчилари ҳисобланади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, ҳатто пойтахт Тошкентдан ҳам одамлар ўз фарзандини Қоракўлга олиб бориб, ана шу мактабга ўқишга беряпти. Биз бу таълим маскани эришаётган катта ютуқларни инобатга олиб, ўтган йили уни Халқаро математика мактабига айлантирдик.

Тўхтамурод домла ҳам жадид боболаримиз каби тинимсиз ва фидокорона меҳнат қилиб, ҳозирги даврнинг янги усул мактабини яратишга эришди. Мана, бугунги кунимизнинг ҳақиқий маърифатпарвари, давримизнинг Авлонийси, Беҳбудий домласи, Мунавварқориси», — деган эди Президент.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Эл-юрт ҳурмати» ордени ва «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Тўхтамурод Жумаев мураббий-методист сифатида «Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш усуллари», «Замонавий дарсни ташкил этиш йўллари», «Мактабда ички назоратни ташкил қилиш» сингари 7 та методик қўлланмаси чоп эттирган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

«Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди | Zamon.uz