Жамият

Президент Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди

Президент Хитой Халқ Республикаси  ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

ХХР ташқи ишлар вазири Президентимизга Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ван И Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш ташаббусларини қўллаб қувватлади. Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳалар ва кўп қиррали ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемияга қарши курашда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашинди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Президент Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирини қабул қилди | Zamon.uz