Жамият

Қайта чақириқлар "Тез ёрдам" бригадаларининг манзилга кечикиб боришига сабаб бўлмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича аҳоли орасида “COVID-19” инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортаётгани сабабли Тошкент шаҳар “103” тез тиббий хизматига келиб тушаётган кунлик чақириқлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Қайта чақириқлар "Тез ёрдам" бригадаларининг манзилга кечикиб боришига сабаб бўлмоқда

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр Бўрибоевнинг сўзларига кўра айни пайтда шаҳар “Тез ёрдам” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 5000-5100 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Жумладан, 8 июлдан-12 июлгача 26 минг 421 та чақириқ келиб тушган бўлса, шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирусга гумон қилинган ёки ташхис қўйилган ва бошқа юқумли касалликлар билан касаланган икки минг уч юз қирқ нафарга яқин беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Аммо, кейинги вақтларда бир манзилга бир нечта жойдан қайта-қайта чақириқлар келиб тушмоқда. Яъни, битта беморга оила аъзолари, дўстлари, шунингдек, қўшнилари томонидан ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Айтиш лозимки, бу каби ҳолатлар пандемия даврида шундоқ ҳам тиғиз тартибда фаолият юритаётган тез тиббий ёрдам хизмати ишини янада қийинлаштириб, “103” бригадаларига юкламалар ортишига сабаб бўлаётир. Қолаверса, қайта чақириқлар туфайли битта манзилга бир вақтнинг ўзида иккита, учта, ҳатто, тўрттагача “Тез ёрдам” автомашинасининг бориб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Аҳолининг “103” хизматига мурожаатлари сони ошиб бораётганлиги сабабли шу кунларда шаҳар “Тез ёрдам” хизмати автопаркига олтмиш бешта янги автотранспорт воситаси олиб келинди ҳамда тиббиёт ходимларидан иборат қўшимча бригадалар ташкил этилди. Тошкент шаҳар “103” хизмати CALL-маркази операторлари сони қўшимча қирқтага оширилиб, жами саксон нафарга етказилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.