Жамият

Салом, дўстим кашанда!

Салом, кашанда! Чекяпсанми? Сенга бир гап айтаман, қизиқсанг, қизиқмасанг, фарқи йўқ. Тўхта, юзингни буриб, қочма…

Салом, дўстим кашанда!

 

 

Эслайсанми, ҳали чекиш нималигини билмаган пайтларинг ҳаёт анча бошқача эди. Деярли ташвишсиз яшардинг. Неча ёшда чекишни бошлаганингни фарқи йўқ. Муҳими, бошлагансан. Ҳозир чекмасдан яшашни тасаввур қилиб кўрганмисан? Бир хаёлингдан ўтказиб кўр-чи…


 Чекмасингдан аввал чекадиган кашандаларга ҳавас билан қарардинг, энди бўлса, чекмайдиганларга. Инсон ўзи шундай, доим кимгадир  ҳавас билан яшайди. Ҳавасингни келтирган одамлар қилган ишни (чекишни) уддаладинг-ку. Демак, жон-дилингдан интилсанг, ҳамма нарса қўлингдан келади. Нега унда ҳозир чекмайдиганларга ҳавас кўзи билан қараб турган бўлсанг ҳам улар қилган ишни қилишга қўлинг бормаяпти? Ё уддалай олмайсанми? Ироданг шу қадар кучсизми?


Сени биламан… Чекмасдан яшашни ҳам тасаввуринг кўтаролмайди. Тамакининг содиқ қулига айланиб улгургансан, тўғрими? Инкор қилма, сен қулсан – тамакининг содиқ қули. Энди-энди бошлаган пайтларинг, ўзингча ҳаммадан яширирардинг. Кейинчалик сиринг фош бўла бошлагач ҳаммага кўз-кўз қилиб тамаки тутунини буруқсита бошладинг. Оламинг ҳам тутунга тўлди.

 


Чекаётган пайтингда болангни (агар бўлса) кўзларига қараганмисан? Қизларинг сенга ачиниш кўзлари билан қараб тургандай сезилади (бир кузатиб кўр). Aммо ўғлингга ҳам бир назаринг тушсин. У сен бир пайтлар ҳавас қилиб турган ҳолатингга ўхшайди. Aгар шундай бўлса, ажабланма, у сенинг кўзгуйинг. Ҳадемай чекишни бошласа,  ҳайратланма. Чунки, у сенсан.
 Жаҳлинг чиқа бошладими? Aлбатта, чиқади-да. Биламан, болангни асраш учун ҳамма нарсага тайёрсан. Ҳатто, уни босим остида ушлашга ҳам. Лекин сен шуни билиб қўй, бу усулинг ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Мутахассисларнинг айтишича, оилада ота ёки она фарзандлари ёнида ҳам чекаверса болалар ҳам ўз-ўзидан пассив чекувчи, яъни у ҳам кашандага айланар экан, гарчи у чекмаса ҳам.


 Демак, фарзандларингнинг бундай ҳолатга келишига ўзинг сабабчисан ва айбдорсан. Шунинг учун, фарзандингни чекаётганида тутиб олсанг, бор айбни унга тўнкашдан аввал ўзингга савол бер. “Мен ўзим билмаган ҳолда, уларни ўргатиб қўймадимми?” де!

 


Эҳтимол, сен ҳозир мен сигарет чекмайман, нос менинг “кумир”им дерсан. Кулгимни қистатма, нос сигаретдан кўра зарари кучли бўлса, кучлидир, аммо кам эмас. Носни болаларинг олдида ҳам бемалол оғзингни катта очиб тўлдириб олсанг керак, ҳар ҳолда. Ёш болаларга эътиборли бўл, “Дадам бир нарса еяпти, демак, еса бўларкан”, деб оғзига солмаслигига  ҳеч ким кафолат бермайди. Унинг таркиби қандай зарарли моддаларга тўлиб-тошиб ётганини мендан ҳам яхши билсанг керак. Бу ёш боланинг  умрига сўнгги нуқта қўйиш-қўймаслига ҳеч ким кафолат беролмайди. Кейин бутун ҳаётинг давомида ўзингни айбдор ҳис қилишингни ўйлаб кўр.


 Қара, сенга ўзимни ақлли кўрсатиб, бунинг зарари ундай, унинг зарари фалон филон деганим йўқ. Мен  айтмасам ҳам, ўзинг яхши биласан. Лекин билиб туриб чекаверасан.


 Мен сенга айтсам, дўстим кашанда, ўзингга ачинмайсан, биламан, лекин ўзингдан қоладиган зурриёдинг учун хиёнат қилма. Улар сени деб, турли хил касалликлар билан оғришига, ногирон бўлиб туғилишга маҳкум бўлиб қолмасин.


 Aгар шуларга рози бўлсанг, марҳамат, эркинг ўз қўлингда. Чекавер. Тамаки тутунидан мазза қилиб роҳатлан ва сўнггида тамом бўлаётган давомчиларингни ўйлаб, виждон азобида қийнал…
 Хўш, чекасанми? Ўйлаб кўр…

Достонбек Бахтиёрзода

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Салом, дўстим кашанда! | Zamon.uz