Жамият

Самарқандда “газчилар” 252,9 миллион сўмни “ютиб юборган”

«Самарқандтумангаз» ширкатининг бир гуруҳ ходимлари 252,9 миллион сўмни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.

Самарқандда “газчилар”  252,9 миллион сўмни “ютиб юборган”

«Самарқандтумангаз» ширкатида ўтказилган текширувда маълум бўлишича ходимларнинг бир гуруҳи катта миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.

Ташкилот ходимлари суюлтирилган газ тўлдирилган баллонларни ўрнатиш учун 26 минг сўмдан пул олишган. Аслида базавий ставка нархи 22 400 сўм этиб белгиланган. Шу тариқа ўрнатилган 32 минг газ баллонлари орқали компаниядан 252,9 миллион сўм маблағ ўғирланган.

Ушбу факт бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу воқеага алоқадорларнинг барчаси қўлга олинган ва улар ўз айбларига иқрор бўлишган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда “газчилар” 252,9 миллион сўмни “ютиб юборган” | Zamon.uz