Жамият

Сирдарёда ISUZU юк машинаси ва «Нексия» ағдарилиб кетди

Оқибатда ҳар учала машина жиддий шикастланган. Шунингдек, ISUZU юк машинасига ортилган юкларнинг бир қисми яроқсиз аҳволга келган.

Сирдарёда ISUZU юк машинаси ва «Нексия» ағдарилиб кетди

 

 

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда ISUZU юк машинаси ва «Нексия» ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 15 июль куни соат 13:00ларда М-34 Тошкент-Душанбе халқаро автомобиль йўлининг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи 34-километрида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

 

Сирдарё-Гулистон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Дамас» ортга қайрилиб олаётган вақтда ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келган ISUZU юк машинаси уриб юборган. Натижада «Дамас» қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, ISUZU эса йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва йўлни тўсиб қўйган. Шу вақтда Сирдарё-Гулистон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Нексия» машинаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилган.

 

Оқибатда ҳар учала машина жиддий шикастланган. Шунингдек, ISUZU юк машинасига ортилган юкларнинг бир қисми яроқсиз аҳволга келган.

 

 

 

 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жароҳатланмаган. Мазкур ҳодиса юзасидан Сирдарё ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сирдарёда ISUZU юк машинаси ва «Нексия» ағдарилиб кетди | Zamon.uz