Тошкентда Эйфел минораси “ўрнатилди”
Ўзбекистондаги Франция элчихонасининг муваққат ишлар вакили Брис Рокфой Тошкент телеминорасида бўлди.


Ташриф давомида француз-ўзбек дўстона алоқаларини янада ривожлантириш хусусида фикрлар алмашилди.
Мулоқот якунида 14 июль - Франция миллий байрами – “Бастилия куни” муносабати билан Тошкент телеминораси музейига Эйфел минорасининг юз баробар кичиклаштирилган нусхаси совға қилинди.







