Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, Фарғона водийси ва Қирғизистонга ёндош ҳудудларда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида сақланиб турадии
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 30-32° ни ташкил этади.







