Ҳайдовчисиз автомашинани ким бошқараётган эди?
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчиси йўқ қора рангли “Нексия” русумли икки автомобил йўл ўртасида кетаётгани акс этган видео тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб бошқарилиб кетаётган машина рақамлардан аёнки, автомашина Фарғона вилоятига тегишли. Ушбу холат юзасидан Фарғона вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати Элбек Қобилов zamon.uz мухбирига расмий муносабат берди.
Қидирув суриштирув натижасида маълум бўлишича, машина Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган. Бироқ биз машинани Наманган вилоятидан аниқладик.
-Машина салонида ҳайдовчи бўлганми?
- Бўлган, бироқ у машинани ён ўриндиқда ўтириб бошқарган. Шунингдек, тарқалган видеода кўришимиз мумкинки, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи уяли алоқа воситасидан ҳам фойдаланган.
Юқоридаги қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилди. Ён ўриндиқда ўтириб бошқаргани, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш аянчли оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.







