Қарши туманида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди. «Lacetti» ёниб кетди
Қарши туманида 13 июль куни «Damas» билан тўқнашган «Lacetti» ёниб кетди.

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса кеча соат 17:20 да 4К-320 автомобиль йўлининг 4-километрида Пахтаобод қишлоғи ҳудудида содир бўлган.
Аниқланишича, «Damas» автомобили қайрилиб олиш қоидасини бузиб, йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб қолган ва йўналиш бўйича ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» машинаси унга келиб урилган. Шунингдек, ЙТҲда «Lacetti» ёниб кетгани айтилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Damas» машинасининг ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. .







