Тошкентда ўтказилаётган халқаро конференция якунига етгач қатъий карантин жорий этиладими?
Кеча COVID-19'га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар мавзусида брифинг бўлиб ўтди.


Унда карантин эълон қилиши мумкинлиги ҳақида тарқалган гап-сўзлар асоссизлиги ва карантин қоидалари кучайтирилишига асос пайдо бўлса албатта кучайтирилиши ҳақида сўз борди.
Касаллик нега айнан ўтган йилдагидек июнь-июль ойларида кучаймоқда. Бу кунлар исиши билан боғлиқми?
Баъзи вируслар қишда тарқалади, баъзи вируслар ёзда. Коронавирус инфекциясига эътибор берган бўлсак, бу вирус мавсумийликни танламайди.
Касаллик тарқалиши тўлқинлар билан боғлиқ, бу дегани касаллик тарқалиши ёзга тўғри келса ёзда кўпаяди, дея таъкидланди брифингда.







