Жамият

Ушбу ҳафтада ҳавонинг иссиқ бўлиши кутилмайди ─ «Ўзгидромет»

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши кутилаётганини маълум қилди.

Ушбу ҳафтада ҳавонинг иссиқ бўлиши кутилмайди ─ «Ўзгидромет»

 

 

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 16 июль куни июль ойининг ўртасидаги қийматлар учун меъёридан паст бўлган ҳаво ҳарорати билан чилла учун хос бўлмаган об-ҳаво кузатилмоқда. Республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича кун давомида ҳавонинг ўзгариши сақланиб туради.

Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30–33 даража, шимолда ва жанубда 36–39 даражагача иссиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудуди чегарасидан четга чиқади ва ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача кўтарилади. Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудларида, асосан, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари 35–38 даражагача исийди.

Шанба ва якшанба кунлари нафақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида, шунингдек Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси билан чегарадош қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

«Бу маҳаллий ёмғирлар Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел тошқинлари шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун «Ўзгидромет» аҳолига ушбу ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига бормасликни қатъий тавсия этади», дея огоҳлантирмоқда синоптиклар.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ушбу ҳафтада ҳавонинг иссиқ бўлиши кутилмайди ─ «Ўзгидромет» | Zamon.uz