ДТМ: Олий таълим муасасаларига кириш тест синовлари ўз муддатида бўлади
Бунга сабаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан академик лицейларнинг имтиҳони сентябрь ойига кўчирилгани ҳақида хабар тарқатилганидир.


Давлат тест марказининг маълум қилишича шу кунларда ташкилотга “Имтиҳонлар ҳақиқатдан ҳам сенябрга қолдирилдими?”, “Нима учун сентябрь ойига қолдирилди?” каби саволлар мазмунидаги мурожаатлар сони кўпайган.
Бунга сабаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан академик лицейларнинг имтиҳони сентябрь ойига кўчирилгани ҳақида хабар тарқатилганидир.
Шунга кўра ДТМ маълум қилади: Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари сентябрь ойига сурилгани йўқ ва имтиҳонларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра август ойида ўтказиш режалаштирилган.







