Иш “план”и тўлмади. Яна бир нечта дарахтларга “белги солиб”, ип билан ўраб кетилди
Бу билан ҳам уларнинг иш «план»и тўлмаган, шекилли, яна бир нечта дарахтларга «белги солиб», ип билан ўраб кетишганни маълум қилинди.

Олдинроқ, Хоразмда “кесармон”ларга чора кўрилганлиги ҳақида хабар бергандик.
Мазкур ҳудуддан исми ошкор этилмаслигини истаган бир фуқаро Zamon.uz'га ёзишича, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жорий йилнинг 10 июль санасида туман ҳудудидан велойўлак қуриш важи билан 28 туп дарахтни кесган. Бу билан ҳам уларнинг иш “план”и тўлмаган, шекилли, яна бир нечта дарахтларга “белги солиб”, ип билан ўраб кетишганни маълум қилинди.
Ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан боғландик.
Бизга маълум қилинишича, 10 июль куни содир бўлган ҳолат бўйича фуқаро Т.А.га ҳеч қандай рухсатномасиз дарахтларни кесганлиги учун 86 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган. Қўмита матбуот хизмати ходими агарда ҳолат яна такрорланса, жиноий иш очилиши ҳам мумкинлигини айтди.
Шу ўринда Zamon.uz таҳририяти Экоқўмита ва Экоҳаракат вакилларидан шу каби вазиятларга жиддийроқ қарашларини сўрайди.
Зайниддин Норқувватов







