Жамият

Лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилди

Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли академик лицейларга кириш имтиҳонлари август ойидан сентябр ойига кўчирилди. ОТМларга қабул имтиҳонлари эса белгиланганидек августда ўтказилиши маълум қилинди.

Лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилди

 

 

Республика махсус комиссияси қарори билан оммавий тадбирлар ўтказилиши тўхтатилгани боис академик лицейларга дастлабки саралаш ва асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти кўчирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда. Имтиҳонларнинг аниқ санаси кейинроқ эълон қилинади.

Айни пайтда, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳам ўтган йилда бўлгани каби бу йил ҳам сентябр ойида ўтказилиши ҳақида тармоқда тарқалган хабарларни Давлат тест маркази рад этди.

“Бу бўйича шуни маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари сентябрь ойига сурилгани йўқ ва имтиҳонларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра август ойида ўтказиш режалаштирилган”, – дейилади ДТМ ахборотида.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.