Олимпия қишлоғида коронавирусга чалинган бемор аниқланди
Токиодаги Олимпия қишлоғида бугун биринчи COVID-19 бемори рўйхатга олинди.

Бу ҳақда Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси хабар бермоқда.
Токио-2020 ташкилий қўмитаси бош директори Тосиро Муто Олимпиада ташкилотчилари таркибидаги чет эл фуқаросининг тести ижобий натижа берганини эълон қилди, аммо у беморнинг исми ва миллатини очиқламади.
Ташкилий қўмита маълумотига кўра, 1 июлдан бери Олимпия ўйинларига алоқадор бўлган 45 кишининг тестида ижобий натижа чиққан.
Бугун яна 15 кишида вирус аниқланган. Улардан етти нафари ходимлар, олти нафари делегация таркибида ва яна икки нафари журналистлардир.
Олдинроқ Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах Япония бош вазири Ёсихидэ Суга билан учрашиб, ундан мусобақаларга томошабинларни киритишни сўрагани ҳақида хабар берган эдик.







