Жамият

Мурод Хонтўраев билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

Оқибатда BMW X5 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мурод Хонтўраев билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

 

 

19 июль куни Собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумотлар билан бўлишди.

Маълум қилинишича, 19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида BMW X5 русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Оқибатда BMW X5 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, «Осиё айиғи» лақаби билан машҳур бўлган Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У ўзининг MMA’даги профессионал фаолиятини 2013- йилда бошлаган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Мурод Хонтўраев билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди | Zamon.uz