Жамият

Мурод Хонтўраев ўлимидан аввал маст бўлгани ҳақида хабар тарқатган йигит узр сўраб чиқди

Ушбу хабарларни тарқатган йигит қилган ишидан афсусда эканини айтиб узр сўради.

Мурод Хонтўраев ўлимидан аввал маст бўлгани ҳақида хабар тарқатган йигит узр сўраб чиқди

Собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Спортчи вафотидан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг маст бўлгани ва ўлимидан бироз аввал бир кишига пистолет ўқталгани ҳақида овозли хабар тарқалди. Ушбу хабарларни тарқатган йигит узр сўраб чиқди.

 

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган овозли хабарда Мурод Хонтўраев йўлга чиқишдан аввал Чорвоқнинг «Бўчка» дам олиш маскани атрофидаги ресторанлардан бирида шу ерда яшовчи йигитлар билан маст ҳолатда тортишиб қолгани, уларнинг бирига пистолет тирагани айтилган. Шундан сўнг дўконга кириб «ароқ, виски олиб пулини ҳам тўламай» чиқиб кетгани айтилган.

Ушбу хабарларни тарқатган йигит қилган ишидан афсусда эканини айтиб узр сўради.

«Мен ўша овозли хабарларни тарқатган йигитман. Овозли хабарни ўзимнинг дўстларим гуруҳига ташлагандим. Тезда катта Telegram каналларга тарқалиб кетибди. Минг бор узр сўрайман, дўстлари, ота-оналари ва оила аъзоларидан.

Мен Мурод акам бундай ишлар қиладилар деб ўйламасдим, эшитган гапимни айтибман», – дейди овозли хабарлар тарқатган йигит. 
 
Маълумот учун, Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 19 июль, душанба куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўз бошқарувидаги BMW X5 автомашинасида автоҳалокатга учраб, вафот этди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Мурод Хонтўраев ўлимидан аввал маст бўлгани ҳақида хабар тарқатган йигит узр сўраб чиқди | Zamon.uz