Номаълум шахс ўзганинг "Ласетти"сини тош билан уриб дабдаласини чиқаргани ростми? ИИББ муносабат билдирди
Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси интернетда тарқалган “Noma'lum shaxs bir insoni Lasettisini tosh bilan urib dabdalasini chiqardi” сарлавҳали видео бўйича муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 18 июль куни тахминан соат 21:30 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида Қашқадарё вилоятилик 1988 йилда туғилган А.Х. ердан тош кўтариб 1997 йилда туғилган Жиззах вилоятилик А.А. бошқарувидаги “Lacetti” (давлат рақами 01 Х 401 ЕА) автомобилига шикаст етказган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.







