Президент билан тадбиркорлик мавзусида очиқ мулоқот учун савол ва таклифларни қабул қилиш бошланди
Яқин кунларда Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси.


Таъкидланишича, ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.
«2021 йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Президентига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Мурожаатларни ҳар бир тумандаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, ёки штаб call-марказининг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари орқали етказиш мумкин.







