Йил бошидан бери қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди
Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг 22 мингдан ортиқ фуқароси ташкилий ишлар доирасида Россияга кетган.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
“Январь-июнь ойларида пандемия шароитида иш берувчилар билан ўтказилган музокаралар натижасида 22 116 нафар Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида ишлашга жалб қилиш ва жўнатиш ташкиллаштирилди”, дейилади агентлик хабарида.
Бундан ташқари, 3 354 нафар фуқаро Қозоғистонда, 1 123 нафари Туркияда, 826 нафари Жанубий Кореяда, яна 1 574 нафари бошқа мамлакатларда иш билан таъминланган.
Агентликнинг маълумотларига кўра, сўнгги олти ой ичида жами 28 993 нафар ўзбекистонлик шартнома асосида чет элга ишлаш учун кетган.







