Жамият

“Дардимни даволайман деб, тадбиркор бўлдим”

Марғуба опа отасидан эрта айрилди. Оилада қизларнинг каттаси бўлгани боис, онасига ёрдамчи, укаларига бош бўлиб улғайди. Ёшлигида кўрган қийинчиликларининг ҳузурини бир оиланинг бахтли бекаси бўлганда кўраман, дея келажакка умид боғлади. Аммо икки қизли бўлгач, турмуши ўхшамади. Турли низолар сабаб ота уйига қайтиб келди. Лекин у тушкунликка тушмай, бир куни қалб тубидаги умид гулининг гуллашига ишониб яшади.

“Дардимни даволайман деб, тадбиркор бўлдим”

 

 

— Қизларимни улғайтириб, ўқитдим. Ҳозир иккаласи ҳам бахтли. Уч нафар набирам бор, — дейди Марғуба Ўринова.

— Энди ташвишлардан қутулдим, фарзандларим ва невараларимнинг роҳат-фароғатини кўриб яшайман, деганимда Аллоҳим менга яна бир синов юборди. Юрак хуружи ва саратон касаллигига учрадим. Биласизми, инсон қанча кўп синовларда тобланса, у шунча кучли бўлиб боравераркан. Ўзимда кечаётган касалликларни табиий йўл билан даволаш мақсадида ҳар куни интернетдан маълумотлар тўплардим. Кунларнинг бирида туяқушнинг кўп дардларга даво экани ҳақида ўқиб, бу жониворга қизиқиб қолдим. Юртимизда аёлларга берилаётган имконият ва имтиёзлардан мен ҳам унумли фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўшишга киришдим. Сарсонгарчилик, турли тўсиқлар, ер ва пул муаммоси... Хуллас, бошида жуда қийналдим. Куним ташкилотлар эшиги тагида навбат пойлаш, рад жавобини олиш билан ўтарди. Охири, банкдан салкам 29 миллион сўм имтиёзли кредит олишга эришдим. Дардимни даволайман деб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юбордим.

 

Бошида етти бош наслли туяқуш боқдик. Туяқушларнинг маҳаллий шароитга мослашиши қийин кечмади. Дастлаб ўн беш та жўжа чиқардик. Туяқушлар тўлиқ тухумга киргач, ўтган йилда инкубациядан қирқта жўжа ола бошладик. Натижада, Уйчи туманидаги Гулистон маҳалласида туяқушчиликка ихтисослашган бутун бошли ферма — “Elma straus” корхонаси вужудга келди.

 

 

Туяқушларни олиб келиш, Африка ҳавосидан ўзимизнинг шароитга мослаштириш анча меҳнат талаб қилади. Уларни парваришладим, сотувга чиқардим. Тўғриси, ўйлаганимдан кўра анча яхши фойда кўрдим. Чунки 28 миллион 900 минг сўмга етти бош туяқуш олиб келган бўлсам: тўрттасини 6 минг долларга, иккитасини 16 миллионга сотдим. Биттаси нафари об-ҳавога мослашолмай, нобуд бўлди.

 

Тадбиркорлик — осон иш эмас, албатта. Уни йўлга қўйиш, яхши натижаларга эришиш учун катта билим керак. Тинмай изланиш, соҳанинг ҳадисини олиш даркор. Ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган киши бу борада муваффақиятга эришиши қийин. Марғуба опа ҳам туяқушчилик бўйича билимларини бойитди.

 

 

Бу жониворнинг турган — битгани фойда. Дейлик, 50 сантиметрли пати декоратив безак учун ишлатилади, — дейди қаҳрамонимиз. — Териси тимсоҳ териси каби сифатли, ташқи таъсирларга чидамли. Ундан пойабзал, сумка ва бошқа жиҳозлар тайёрланади. Танасидаги мойи оғриқ қолдириш хусусиятига эга. У косметикада ҳам кенг ишлатилади. Гўшти витаминга бой, парҳезбоп. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Таркибида холестрин миқдори кам. Қорамолникига қараганда тез пишади. Бир бош туяқуш рисоладагидек боқилса, 6- 7 ойда гўштга тайёр бўлади. Ундан 35 килограмм лаҳм гўшт олиш мумкин. Ўн ойда 70-80 кило бўлади. Яқиндагина ўнтаси гўштга топширилди. Гўшт эса бозор баҳосида 80-110 минг сўм. Ёғи эса 220 минг сўм. Битта туяқуш ўртача 15-20 кило ёғ беради. Туяқуш жўжасининг нархи бир миллион сўм туради. Истеъмолбоп бир дона тухуми эса 100 минг сўм. Туяқушлар қуёшни ва тозаликни ёқтиради. Рангни тез фарқлайди. Одамларни яхши кўради.

 

 

 

Халқ бой бўлса, юрт фаровон бўлади. Инсонлар ўтаётган умридан рози яшайди. Ҳаракат қилган, изланган ва машаққатларни енга олган инсон кун келиб ўз мақсадларига эришиши, орзулари рўёбга чиқиши тайин. Марғуба опа ҳам ииккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай ўн беш кишини иш билан таъминлади. Бугун уларнинг рўзғорига барака кирган. Барчаси бандлиги таъминланганидан хурсанд. Марғуба опа яқин орада фаолиятини янада кенгайтириб, эчкичилик ва қорамолчилик фаолиятини ҳам йўлга қўйиш арафасида. Тадбиркорнинг режалари амалга ошса, яна янги иш ўринлари кўпаяди.

 

Баҳринисо МАДУМАРОВА

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Дардимни даволайман деб, тадбиркор бўлдим” | Zamon.uz