Жамият

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

 

 

Бугун, 21 июль куни Тошкент халқаро аэропортига Хитойдан яна 1 миллион доза хитой-ўзбек ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 9-партияси бўлиб, худди шунча миқдордаги вакцина 20 июль куни ҳам қабул қилиб олинганди. 

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза,
  • 27 апрелда — 1 миллион доза,
  • 18 майда —  1 миллион доза, 
  • 19 майда —  500 минг доза,
  • 10 июнда — 1 миллион доза,
  • 29 июнда — 1 миллион доза,
  • 30 июнда — 1 миллион доза,
  • 20 июлда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда. 

Шундан: 

  • 370 минг дозаси "Спутник V", 
  • 710 минг дозаси AstraZeneca, 
  • 8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцина бўлиб, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинанинг клиник тадқиқотлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди | Zamon.uz