Жамият

Шуҳрат Отабоев Халқ банки раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Холдарович Отабоев акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Шуҳрат Отабоев Халқ банки раиси этиб тайинланди

 

 

Шу пайтгача Бошқарув Раиси вазифасида ишлаган Фарҳод Саламов эса бошқа ишга ўтказилган.

Шуҳрат Отабоев 1978 йилда туғилган. Дастлаб Тошкент молия институти, кейинчалик Япониянинг Сиёсий фанлар Миллий институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети «Камолот» жамоат марказида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган.

2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда АТ Халқ банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2018-2021 йилларда «Ипотека банк» АТБ Бошқаруви Раиси лавозимларида ишлаган. Жорий йил феврал ойидан буён эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Бугун янги раҳбар Халқ банки жамоасига таништирилган. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Б. Нурмуратов ҳамда Молия вазири Т. Ишметов иштирок этган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шуҳрат Отабоев Халқ банки раиси этиб тайинланди | Zamon.uz