Ўзбекистон

“Ўзбекистонга “Ламбда” штамми кириб келиш эҳтимоли мавжуд” — Нурмат Отабеков

Бугунги кунда Жанубий Америкада тарқалаётган коронавирус инфекциясининг 30 фоизи бевосита янги “Ламбда” штамми билан боғлиқ. Мазкур штамм бошқаларга нисбатан ўта юқувчанлиги, тез тарқалиши, оғирроқ ўтиши билан ажралиб туради. Аввалги штаммлар фақат бемор билан мулоқот асносида юқиши аниқланган бўлса, “Ламбда” штамми билан ҳатто беморнинг ёнидан ўтиб кетиш асносида ҳам касалланиш мумкин.

“Ўзбекистонга “Ламбда” штамми кириб келиш эҳтимоли мавжуд” — Нурмат Отабеков

 

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, илк бор 2020 йилнинг декабрь ойида Перу, Эквадор, Аргентинада  аниқланган “Ламбда” айни пайтга қадар дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатига  тарқалиб улгурган.
Бу ҳақда пойтахтимизда ўтказилган “Вакцина — саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусидаги очиқ мулоқотда мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.


— Айни пайтда юртимизда коронавируснинг бир қанча штаммлари аниқланган, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков.

 

— Бугунги кунда Жанубий Америкада кенг тарқалаётган “Ламбда” штамми ҳам мамлакатимизга кириб келиши мумкинлигини ҳеч ким инкор қилолмайди. Вакцина ҳар қандай штаммга қарши самара бериши мумкин. Чунки бу штаммларнинг барчасининг асосида  SARS-CoV-2  коронавируси ётади. Шу боис, одамларимиз,  турли миш-мишларга ишонмасдан, албатта вакцина олиши, шу билан бирга карантин талабларига ҳам изчил амал қилишни тўхтатмаслиги шарт.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Ўзбекистонга “Ламбда” штамми кириб келиш эҳтимоли мавжуд” — Нурмат Отабеков | Zamon.uz