Қаршидаги ЙТҲ оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди
Жорий йилнинг 20 июль куни соат 22:00 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Каманди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда «Нексия-3» мумкин бўлмаган йўлдан «Жигули»ни қувиб ўтишга уринган. Натижада «Нексия-3» «Жигули»нинг қаршисига чиқиб кетиб, икки машина тўқнашиб кетган.


Ҳодиса оқибатида «Жигули» даги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Машина ҳайдовчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







