Қашқадарё ҳокимлигининг 45 ёшли ходими юрак хасталиги туфайли вафот этди
Марҳумнинг яқинлари Илҳом Арслонов 22 июль куни 45 ёшида юрак хасталиги билан вафот этганини билдирди.


Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 45 ёшли ходими Илҳом Арсланов вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, марҳум вилоят ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари сифатида фаолият юритган.
Марҳумнинг яқинлари Илҳом Арслонов 22 июль куни 45 ёшида юрак хасталиги билан вафот этганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё ҳокимининг собиқ ўринбосари Сирожиддин Азизов ҳам 45 ёшида вафот этганди.







