Зангиотада даволанаётган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берадиган бот ишга туширилди
Тошкентда СОВИД-марказга олиб кетилган беморни яқинлари топа олмай қолаётган ҳолатлар кўп учраяпти.


Айниқса, беморнинг аҳволи оғир бўлса, вазият мураккаброқ бўлади.
Масалан, тақсимлаш марказларидан биридан Зангиотадаги шифохонага олиб кетилган одамни қизи 13 кун излаган ва топа олмай ИИБга мурожаат қилган.
Шундай ҳолатларда ёрдам бериш учун янги бот: @Zangiota2Bot ишга туширилди. Бот орқали Зангиота шифохонасига олиб борилган беморлар ҳақида маълумот олиш мумкин.







