Жамият

Ўзбек Хитой вакцинасига ишонса бўладими?

Ижтимоий тармоқларда эмлашнинг ножўя таъсири, эмлашдан кейинги асоратлар ва ўлим ҳолатлари тўғрисида чиқишлар қилинмоқда.

Ўзбек Хитой вакцинасига ишонса бўладими?

 

Республикамиз аҳолиси орасида ҳам ушбу чиқишларни ўқиб кўрган одамлар худди ўзлари бошидан кечиргандек қилиб сўзлаб бериши эмлашга нисбатан турли салбий фикрларни кўпайишига олиб келмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков «COVID-19га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсири» мавзусидаги матбуот анжуманида аҳоли орасида тарқалган бу каби миш-мишларга аниқлик киритди:

— Эмлашдан мақсад, авваламбор, касалликка чалинишни, асоратларини, шунингдек бу касалликдан юзага келадиган ўлим ҳолатларини камайтиришдан иборат. Эмлаш натижасида организмда вирусга қарши антитаналар ҳосил бўлади, бу антитаналар организмга вирус тушганида касаллик чақириш даражасигача кўпайишга улгурмасдан уларни йўқотиш учун организмдаги иммун ҳужайраларни сафарбар этади. Натижада, касаллика чалиниш эҳтимоли пасаяди. Агарда касаллик юзага келган вазиятда ҳам енгил кечишини таъминлайди.

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 194 миллиондан ошган, 4 миллиондан ортиқ бемор вафот этди. Албатта, бир қарашда булар бир рақам. Аммо бу рақамлар ортида жуда кўпчиликнинг фожиали тақдири, аянчли қисмати ётибди. Вазият зинҳор юмшаётгани йўқ. Ўзбекистонда ҳам коронавирусга чалинганлар сони ортиб боряпти.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида аҳвол жуда оғир. 1 апрелдан бошлаб эмлаш амалиёти татбиқ этилди. Шу пайтга қадар 9,8 млн доза вакцина олиб келинди. Шундан 8,5 млн дозаси Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцинадир.

Бу вакциналар тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган. ЖССТ томонидан ўзбек-хитой ва «Спутник V» вакциналарини фавқулодда ҳолатларда қўллашга кўрсатма берилган. AstraZeneca вакцинаси эса ЖССТ томонидан рўйхатга олинган.

Шу кунгача Ўзбекистон аҳолисининг 1 млн 31 минг нафари, ёки эмланувчиларнинг 4,9 фоизи тўла эмлаб бўлинди. Афсуски, битта эмлаш пункти бир кунда 70 кишини эмлаши мумкин бўлгани ҳолда 19 кишини эмлаяпти. Бунга соҳа мутахассислари бўлмаганларнинг ахборот тарқатиш имкониятидан фойдаланиб, аҳолини чалғитаётгани асосий сабаб бўлаётганини айтиш лозим.

 

Тадбирда профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг Facebookдаги чиқиши бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази катта илмий ходими Анвар Абдураҳимов ҳам атрофлича жавоб берди:

— Пандемия бошлангандан сўнг Хитой фанлар академияси микробиология институти томонидан хитой-ўзбек вакцинасини ишлаб чиқиш учун ҳамкорликда ишлар олиб бордик. Ўргандик, изландик. Бунинг натижасида меморендум имзоладик. Меморендумга кўра, токи вакцина тайёр бўлгунга қадар вакцина технологияси очиқланмаслиги белгиланган эди. Шундан сўнг, ушба вакцинанинг 1-2 клиник синовлари Хитойда ўтказилган. 3-клиник синовлари Хитой билан баравар Ўзбекистонда ҳам бошланди. Биз тўғридан-тўғри вакцинани олиб келиб, аҳолида қўллаганимиз йўқ. Уни олиб келибоқ, биринчи ўринда, унинг тозалиги, сифати ва унинг ножўя таъсирлари бор-йўқлигини текширдик ва жонзотларда синаб кўрдик. Ана шундан сўнггина, биз уни амалиётга татбиқ этдик. Бу ерда инсон тақдири турибди. Тажрибадан ўтган вакцинани ҳаётга татбиқ этдик. Тўғридан-тўғри одамларда қўлланилгани йўқ. Нима бўлганда ҳам касалликнинг олдини олган яхши. Вирус жой, замон, макон танламайди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигига иккита янги вакцина тақдим этдик. У тасдиқдан ўтса, амалиётда қўллай бошлаймиз.

Коронавирусга қарши ягона чора бўлиб турган вакциналар ҳақида турли асоссиз миш-мишларга одамларнинг ишониб қолаётгани ачинарли ҳолат. Бир сўз билан айтганда, АҚШ Президенти Жо Байден таъкидлаганидек, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби ёлғон хабарлар одамларни ўлдирмоқда.

Баҳринисо МАДУМАРОВА

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбек Хитой вакцинасига ишонса бўладими? | Zamon.uz