Жамият

Ўзбекистонга жазирама кунлар қайтмоқда

24–26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга жазирама кунлар қайтмоқда

 

 

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, шу кунлари ҳаво ҳарорати иқлим нормаларидан 4–6 даражага юқори бўлади.

Республика ҳудудида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 41–44 даражагача, жанубий ва чўл зоналарида эса 45–46 даражагача исийди.

25–27 июль кунлари республика ҳудуди бўйлаб тезлиги 17–22 метр/сонияга етувчи шамол кузатилади, вақти-вақти билан шамол тезлиги 25–30 метр/сонияга етиши, чангли бўронлар юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради.

«Кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим.

Бундай шароитда аҳолимиздан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишларини сўраб қоламиз. 

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларидан ўзингизни асранг!» дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 6–8 июль кунларида ҳам Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилган, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5–8 даражага юқори бўлган эди.

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистонда ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати +37…+40 даражагача, шимолда, жанубда, чўл ҳудудларида баъзи жойларда +41…+43 даражагача исийди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонга жазирама кунлар қайтмоқда | Zamon.uz