Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради
Toshkent shahar hokimligi aholidan zarurat bo‘lmaganda ko‘chaga chiqmaslikni so‘radi. Hokimlik matbuot xizmati tegishli xabar eʼlon qildi.


Қайд этилишича, июл ойининг 24-26 кунларида республикага иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда.
Билдирилишича, кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим.
“Бундай шароитда аҳолимиздан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишларини сўраб қоламиз. Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларидан ўзингизни асранг”, дейилади хабарда.







