Жамият

Мажбурий эмланишдан асоссиз бош тортган 14 тоифадаги ходимларга қандай жазо қўлланиши кўриб чиқилмоқда ─ Нурмат Отабеков

Республика махсус комиссияси томонидан мажбурий вакцинация қилинувчи шахслар асоссиз эмланишни рад этган тақдирда, қандай жазо қўллашни кўриб чиқиш Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган. Бу ҳақда, 23 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков айтиб ўтди.

Мажбурий эмланишдан асоссиз бош тортган 14 тоифадаги ходимларга қандай жазо қўлланиши кўриб чиқилмоқда ─ Нурмат Отабеков

 

 

 

Республика махсус комиссиясининг 17 июль куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида аҳоли билан мулоқотга кирувчи 14 тоифадаги ишчи-ходимларни 1 сентябрдан 1 ноябргача 3 дозада вакциналар билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланган эди. Лекин оммага ошкор этилган хабарда 14 тоифага кирувчи шахслар мажбурий эмланишни асоссиз рад этган тақдирда, уларга қандай чора кўрилиши қайд этилмаган.

 

«Республика комиссиясининг охирги баённомасида айнан мана шу масала бўйича Адлия вазирлигига топшириқ берилган. Жавобгарлик нуқтаи назаридан бу масалага ойдинлик киритилади ва омма эътиборига етказилади», – деди мутахассис.

 

Унинг алоҳида таъкидлашича, эмланиши шарт бўлган тоифадаги ходимлар вакцина олмаса, атрофдагиларга хавф туғдиради ва бошқаларга касалликни юқтириши мумкин.

 

«Бизни қизиқтирадиган нарса шуки, мен эмлансам ва эмлангандан кейин ҳосил бўлган иммунитетим жуда юқори бўлмаса, нега менинг атрофимдагилар умуман эмланмасдан мени хавф остига қўйиши керак? Шу нуқтаи назардан биз эмланиши шарт деяпмизми, агар у эмланмаса, аҳоли билан мулоқотда бўлиб, бошқаларга хавф туғдириш эҳтимолидан маҳрум қилинади. Демак у киши, айтайлик, шу ошхонада ишламайди, сартарошхонада ишламайди. Дам олиб уйида кутиб ўтиради, қачонки эпидемиологик барқарорлик юзага келганидан кейин ўз фаолиятини давом эттираверади. Уларнинг ошпазлик, ёки усталик касбини ҳеч ким олиб қўймайди», – деди Отабеков.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Мажбурий эмланишдан асоссиз бош тортган 14 тоифадаги ходимларга қандай жазо қўлланиши кўриб чиқилмоқда ─ Нурмат Отабеков | Zamon.uz