Жамият

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика олимпиадаси ва Халқаро биология олимпиадасида ғолиб бўлди

Нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO) ва Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)да иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 2та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика олимпиадаси ва Халқаро биология олимпиадасида ғолиб бўлди

 

 

14-24 июль кунлари дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этган 62-Халқаро математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди.

Натижаларга кўра, Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси Диёрбек Толипов кумуш медални, Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Олимжон Олимов бронза медални ва мазкур мактаб ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.

Шунингдек, 18-23 июл кунлари дунёнинг 76 та давлати ўртасида ўтказилган 32-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш медални қўлга киритди:

  • Ҳумоюн Норбеков -ЖДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси - олтин медал;
  • Азиза Абдувалиева -ТПТИ академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - олтин медал;
  • Ёрқинбек Турдибоев -Навоий вилояти 11-ИДУМ ўқувчиси - кумуш медал.

Айни кунларда ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам иштирок этмоқда.

Президентнинг фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантириш борасидаги қарорига кўра, нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (110,25 млн. сўм);

2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);

3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (49 млн. сўм), ўқитувчисига –150 баравар (36,75 млн. сўм).

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан қуйидагича қўшимча устама олади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 200 фоиз;

2-ўрин (кумуш медаль) учун – 175 фоиз;

3-ўрин (бронза медаль) учун – 150 фоиз.

Юқоридаги нуфузли халқаро олимпиадаларда медални қўлга киритган ўқувчилар олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика олимпиадаси ва Халқаро биология олимпиадасида ғолиб бўлди | Zamon.uz