Жамият

Сирдарёда ота-бола ҳокимлик захирасидаги 14 гектар ерни 30 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришга уринди

Сирдарё вилояти Ховос туманида ўзганинг ишончига кириб, унинг катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлган балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари ҳамда унинг ўғли қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Сирдарёда ота-бола ҳокимлик захирасидаги 14 гектар ерни 30 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришга уринди

 

 

Маълум қилинишича, улар фермер хўжалигининг ҳозирда туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган 14 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 20 минг доллар олган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида фермер хўжалиги раҳбари қолган пулдан 9,5 минг долларни олган вақтида ушланган.

Ховос туманида кузатилган яна бир ҳолатда эса муқаддам судланган, ҳозирда қурувчилик билан шуғулланувчи фуқаро туманнинг «Чанбил» қишлоғида мебель ишлаб чиқариш заводи ва завод ишчиларига уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдонидан 10 сотихини ваколатли танишлари орқали харидор номига уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 22,5 миллион сўм талаб қилгани аниқланган.

У сўралган пулдан аванс сифатида 15 миллион сўм олган вақтида ДХХ ва департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сардоба тумани бўлими бош инспектори лавозимида ишловчи муқаддам судланган шахс 2 нафар фуқаронинг меҳнат фаолиятига эга эканлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, уларнинг нафақа пулларини ошириб бериш эвазига 500 доллар талаб қилган. Фуқаро сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сирдарёда ота-бола ҳокимлик захирасидаги 14 гектар ерни 30 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришга уринди | Zamon.uz