“Жондор 3-кўтарма” насос станциясининг модернизацияси учун 9.1 млн евро маблағ сарфланади
Жорий йилнинг 26 июль куни Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов томонидан Бухоро вилояти, Бухоро туманидаги “Жондор 3-кўтарма” насос станцияси фаолияти ўрганилди.


Мазкур насос станциясини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича жорий йилда 9,1 млн. евролик қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Бунинг натижасида 12 та насос агрегатларини янгилаш,
2,5 минг гектар сув танқис бўлган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ҳамда 2,4 млрд. сўмлик ҳаражатларни (электр энергия, иш ҳақи ва б.) иқтисод қилиш назарда тутилган.







