Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони йил бошидан 301,3 минг кишига ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,9 млн. кишини ташкил этмоқда.


Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.
Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан ҳар ойда ўртача 50,2 минг кишига кўпайган.
2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига ошган.







