«Ўзкомназорат» Wechat`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади
Шахсий маълумотлар бўйича қонунчиликни бузган TikTok, Twitter, Skype ва «ВКонтакте» интернет платформалари қаторига Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам қўшилди.


«Ўзкомназорат» шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини юритади.
Ушбу реестрга юқорида айтилган платформалардан ташқари Хитойнинг WeChat (Tencent) ижтимоий тармоғи ҳам киритилган. Реестрда айтилишича, «Ўзкомназорат» ижтимоий тармоқларга июнь ойида тақдимнома юборган ва уларнинг фаолиятини 2 июль куни чеклаган.







