Жамият

Академик Нусрат Парпиев 90 ёшида вафот этди

Атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Нусрат Парпиев 90 ёшида вафот этди, деб хабар беради ЎзА.

Академик Нусрат Парпиев 90 ёшида вафот этди

 

 

Нусрат Парпиев 1931 йилнинг 14 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган. 1953 йилда Ўрта Осиё давлат университетини, 1956 йилда Москва давлат университетининг аспирантурасини тамомлаган.

Бўлғуси олим ўз меҳнат фаолиятини Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида кичик илмий ходим сифатида бошлаган ва қарийб 70 йиллик фаолияти давомида Кимё институти, Ўрта Осиё нефтни қайта ишлаш саноати илмий-текшириш институти, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университетида масъул лавозимларда меҳнат қилиб, мамлакатда ноорганик кимё соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшган.

Нусрат Парпиевнинг муаллифлигида комплекс бирикмалар кимёси йўналишига бағишланган 750 дан зиёд илмий мақолалар, 7 та монография, 22 та муаллифлик гувоҳномаси ва 3 та патент юртимиз ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассислари томонидан юксак эътироф этилган.

Унинг раҳбарлигида 50 дан ортиқ фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Академик Нусрат Парпиев 90 ёшида вафот этди | Zamon.uz