Жамият

Андижонда Damas ва иккита Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 26 ёшли йўловчи ҳалок бўлди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида учта автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 26 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Андижонда Damas ва иккита Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 26 ёшли йўловчи ҳалок бўлди

 

 

Маълум қилинишича, туманнинг «Ижтимоят» маҳалласида Damas автомобили юқори тезликда ҳаракатланиб келаётиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. Оқибатда машина Nexia билан тўқнашган. Damas’нинг олд ўриндиғидаги йўловчи тан жароҳатлар олиб, касалхонада вафот этган. Эълон қилинган кадрларда яна бир Nexia-2 автомобиль ҳам тўқнашувда иштирок этганини кўриш мумкин.

Таъкидланишича, Damas ҳайдовчиси 3 ой олдин ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. ЙТҲга унинг тажрибасизлиги ва катта тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлган. Воқеа жойи ўрганилганда йўлга ётиқ чизиқлар чизилгани, йўл чироқлари ва белгилари ўрнатилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Андижонда Damas ва иккита Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 26 ёшли йўловчи ҳалок бўлди | Zamon.uz