Жамият

Сиёсий партиялар вакилларига мандатлар топширилди

29 iyul kuni Markaziy Saylov komissiyasida Prezidentlik saylovida ishtirok etadigan siyosiy partiyalarning vakolatli vakillariga mandatlar topshirildi.

Сиёсий партиялар вакилларига мандатлар топширилди

 

Унда Республикада фаолият юритаётган бешта сиёсий партия иштирок этди. МСК матбуот хизматининг маълум қилишича, қуйидаги ваколатли вакилларга гувоҳнома топширилган:

ЯКУБОВ Бахтиёр Султанназирович – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили;

МАМАТХОНОВ Баҳодиржон Мўллажон ўғли – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ваколатли вакили;

РАҲМОНОВ Абдукамол Шодиевич – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакили;

САНГИНОВ Саидрасул Саидакпарович – Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакили;

ВАФОЕВ Улуғбек Назарович – Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакили.

Маълумот учун, Сайлов Кодексининг 34-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партия сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун ваколатли вакил тайинлашга ҳақли.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сиёсий партиялар вакилларига мандатлар топширилди | Zamon.uz