Болалар онасига нега олиб берилди?
Эр-хотиннинг ажрашиши оқибатида болалар сарсону саргардон бўлиши, ё ота меҳрига, ёки она ғамхўрлигига зор-интизор бўлиб ўтиши ҳеч кимга сир эмас.


Бўлиб ўтаётган суд мажлисларида мана шундай болаларни кўриб, юрак зирқирайди. “Нега эр-хотин ажрашди экан-а? Тинч, аҳилликда яшаса болаларга яхши бўлардику!” деб ўйланиб қолади киши. Аммо, ҳаёт мураккаб экан…
Фуқаролик ишлари Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 1 июлдаги қарорига асосан қарздор Z.A.dan ундирувчи E.D.ning фойдасига икки нафар фарзандларини олиб бериш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Қарздор Z.A.ga давлат ижрочи томонидан тегишли тартибда огоҳлантириш берилган.
Олиб борилган мажбурий ижро чоралари давомида Z.A.dan ундирувчи E.D.ga икки нафар фарзандлари олиб берилди.
Даъвогар томонидан олиб берилиши сўралаётган болалар ҳали вояга етмаган, улар кўпроқ онанинг парваришига, меҳрига муҳтож, вояга етмаган болалар жавобгар билан бирга яшаб келган, она табиатан отага нисбатан болаларга кўпроқ меҳрибондир, болалар ҳозирги кунда ва ҳозирги ёшида онанинг парваришига кўпроқ муҳтож, уларнинг ўз вақтида овқатланиши, кийимларини тоза бўлишида онанинг ўрни муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратиб, амалдаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар онанинг жавобгар отага нисбатан болаларни ўз қарамоғига олиб бериш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилди.
Охун БEРДИЕВ, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси







