Ўзбекистон

Ўтган олти ой мобайнида содир этилган жиноятлар сони 111,9 фоизга ошган

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Ўтган олти ой мобайнида содир этилган жиноятлар сони 111,9 фоизга ошган

 

 

Унга кўра сўнги 6 ой мобайнида республика ҳудудида содир этилган умумий жиноятларнинг 95,3 фоизи фош этилган, қидирувдаги 1 833 нафар шахс ушланган. Бедарак йўқолган 218 нафар шахс топилган. Ички ишлар органлари ходимларининг ташаббуси билан мазкур даврда 15 434 та жиноят аниқланган.

 

Қайд этиш лозимки, ички ишлар органлари ходимлари ташаббуси билан аниқланган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71,4 фоизга яхшиланган.

 

Шунга қарамасдан муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳамон мавжуд.

 

Хусусан, 2021 йил 6 ойида республика миқёсида содир этилган умумий жиноятлар сони 45 630 тани ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳолига ўртача 132 тадан тўғри келган. Ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ортган.

 

Ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрига 383,3 тадан, Фарғона вилоятига 223,4 тадан, Тошкент вилоятига 168,4 тадан, Сирдарё вилоятига 151,4 тадан тўғри келиб, республика миқёсида салбий кўрсаткич қайд этилган.

 

Олди олиниши мумкин бўлган 217 та қотиллик, 4 137 та тан жароҳати етказиш, 135 та босқинчилик, 1 100 та безорилик, 7 618 та ўғрилик, 9 439 та фирибгарлик жинояти содир этилишига йўл қўйилган.

 

Бундан ташқари, 6 мингга яқин (5 837 нафар), айниқса, Андижон (1130), Тошкент (709), Фарғона (602) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (595) ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилиб, жойларда аҳолининг бандлигини таъминлаш ишлари самарасиз ташкил этилганлигидан далолат беради.

 

Оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилмоқда.

 

Жумладан, 2021 йил 6 ойида оилавий муносабатлар доирасида содир этилган жиноятларнинг 77 таси қотиллик, 798 таси тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлардир.

 

Шу билан бирга, оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмаганлиги оқибатида 9 575 та оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, уларнинг аксарияти, яъни 70 фоизи Тошкент шаҳар, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмасдан келинаётганлиги оқибатида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 3 236 нафар хотин-қиз томонидан 1 163 та жиноят содир этилган.

 

2021 йилнинг 6 ойида содир этилган жами жиноятларнинг 7 849 таси айнан ёшлар томонидан содир этилган. Жиноятга қўл урган ёшларнинг 3180 нафарининг бандлиги таъминланмаган, таълим билан қамраб олинмаган ёшлар ташкил этган.

 

Бундан ташқари, автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли Республика бўйича 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида жами 3,5 миллионга яқин, 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга кўп йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этилган. Натижада 3754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3170 нафар фуқаро жароҳатланган ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Энг ачинарлиси, ушбу ЙТХҲларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган.

 

Ушбу рақамларни 2020 йилнинг олти ойи билан солиштирадиган бўлсак, жами йўл-транспорт ходисалар сони 57,2 фоизга, улардан ҳалок бўлганлар 30,5 фоизга, жароҳатланганлар эса 38,1 фоизга ортиб кетган.

 

Болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари эса 2020 йилнинг олти ойига нисбатан 40,8 фоиз, жароҳатланганлар 44,9 фоиз, ҳалок бўлганлар эса 33,3 фоизга ортиб кетган.

 

Мажлисда сенаторлар томонидан аҳоли ўртасида жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

custom img

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чиқарган раҳбар жазоланди

Узун туманидаги давлат муассасасида ходим қонуний таътилда бўлишига қарамай, розилигисиз ишга жалб этилгани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди

Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

custom img

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

custom img

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса эртага бундан ҳам кучли бўламиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида халқни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлади.

custom img

Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"