Қандай қилиб катта миқдорда пул йиғиш мумкин
Пул жамғаришни йўлга қўйиш учун бир нечта оддий қоидаларга риоя қилишингизни ўзи етарли:

1-қоида
Ҳар доим банк карта хисобингизга пул келиб тушганда, банк депозитига маълум фоизни ажратишингиз керак. Депозит шундай бўлиши керакки, уни тўлдириш мумкин, аммо маълум муддатгача ечиб олиш имконсиз бўлиши керак.
2-қоида
Ҳар доим жамғарма қутичаси тамойилидан фойдаланинг. Ҳозирги кунда кўпчилик банк карталари орқали тўловларни амалга оширишади. Масалан, сиз 16382 сўм тўловни амалга оширдингиз. Шундан сўнг банк картангизда 21618 сўм қолди. Банк картасида 20 000 сўмни қолдириб, 1618 сўмни банк жамғарма депозитга юборинг.
3-қоида
Дўконга боришдан олдин ҳар доим керакли маҳсулотларни рўйхатини тузинг ва унга қатъий риоя қилинг
Ушбу оддий қоидалар сизга пулни тўғри ва тез жамғаришга ёрдам беради.







