Жамият

Коронавирус пандемияси даврида хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш бўйича тартиблар тўғрисидаги маълумот

Ҳаво ва темир йўл орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР (полимера занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга, деб топилган маълумотномани тақдим қилади.

Коронавирус пандемияси даврида хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш бўйича тартиблар тўғрисидаги маълумот

 

Ўзбекистон Республикасига автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган шахслар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган маълумотнома тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.

“Сариқ” ва “қизил” тоифага ажратилган давлатлардан кириб келаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда мажбуриятнома тўлдирган ҳолда, 14 кунга яшаш жойи бўйича ёки меҳмонхонада уй карантинини ўташлари талаб этилади. Бунда, “яшил” тоифага киритилган давлатлардан келаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади (коронавирус инфекцияси аломатлари аниқланган шахслар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикасига турист сифатида келаётган чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган туроператор томонидан ДХХ Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси вакилларига зарурат бўлганда туризм хизмати кўрсатилаётган шахслар ва туризм хизматини кўрсатиш шартномаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ваучер тақдим қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегаралари ўтиш пунктларида, халқаро аэропорт ҳамда вокзаллардан Ўзбекистонга “сариқ” ва “қизил” давлатлардан туроператор ёки турагент хизматларидан фойдаланмаган ҳолда мустақил ташриф буюраётган туристлар умумий тартибда кириб келиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида турист томонидан коронавирус инфекциясининг мавжуд аломатлари туфайли топширилган тест натижалари мусбат чиққанда ўз мамлакатига қайтиб кетиш масаласи шу кундаги муайян авиакомпания ёки бошқа транспорт компанияларининг йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.