Жамият

''Glamour'' бутиги маъмурияти давлат рамзлари акс этган коллекция учун узр сўради

''Glamour'' бутиги маъмурияти давлат рамзлари акс этган коллекция учун узр сўради

''Glamour''  бутиги маъмурияти давлат рамзлари акс этган коллекция учун узр сўради

 

Пойтахтимиздаги Glamour бутигида Стефано Риччи томонидан Ўзбекистон давлат герби ва байроғини қўллаган ҳолда яратилган янги коллекция сотувга чиқарилгани ҳақида хабар қилган эдик  .

 

Италиялик машҳур дизайнер Стефано Риччининги УЗБ коллекциясидаги кийимларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва Давлат герби рамзлари акс этган.

 

Ўз навбатида, Адлия вазирлиги давлат рамзларининг оёқ кийим ва турли либосларда қўлланилиши ҳолатини «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади .

 

Шундан сўнг, Стефано Риччи брендидаги маҳсулотларни сотувга чиқарган Glamour  бутиги маъмурияти ўзининг Инстаграмдаги саҳифаси орқали ҳолат учун узр сўраб чиқди.

 

Хусусан бутик маъмурияти шундай деб ёзади: “Биз ўзимизнинг узоқни кўра билмаслигимиз сабаб юзага келган вазиятдан афсусдамиз ва кроссовкаларнинг мамлакатимиз рамзлари туширилган ҳар қандай модели буюртмасидан воз кечамиз”.

 

Дўкон ходимлари мазкур коллекция фақат буюртма учун яратилганини ва оммавий сотув учун мўлжалланмаганини қайд этишди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон герби ва байроғи тасвири туширилган оқ рангли оёқ кийимнинг нархии 18 млн сўм, кўк ранглиси эса 24 млн сўм экани айтилганди .

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

''Glamour'' бутиги маъмурияти давлат рамзлари акс этган коллекция учун узр сўради | Zamon.uz