Жамият

“Қашқадарёда вахшийларча қотиллик” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича маълумот берилди

Қашқадарё вилояти, Нишон тумани «Каптарли» МФЙда яшовчи фуқаро M.M.ning турмуш ўртоғи фуқаро J.S. 2021 йилнинг 25 июль куни соат тахминан 19.30 ларда Нишон тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори капитан I.Xolmatovning хизмат уйига келиб, турмуш ўртоғи Тошкент шаҳрида “Абу саҳий” бозорида ишлашлигини, у ердан 25 июль куни соат тахминан 18.00 ларда уйига маст ҳолатда етиб келганлигини, бироздан сўнг, ўзига келиб, қўлига пичоқ билан жанжал қилишни бошлаганлигини, агарда унга чора кўрмаса, бошқа салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини маълум қилган.

“Қашқадарёда вахшийларча қотиллик” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича маълумот берилди

 

Капитан I.Xolmatov, фуқаро J.S.ning яшаш хонадонига борган вақтида марҳум M.M. спиртли ичимликдан маст ҳолда турмуш ўртоғини оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, қонуний талабига бўйсунмаганлиги сабабли, Нишон тумани Каптарли МФЙга қўшни бўлган «Ширинобод» МФЙ профилактика инспектори катта лейтенант Х.Пўлатовни чақирган. Катта лейтенант Х.Пўлатов билан биргаликда «Ширинобод» МФЙда яшовчи жамоатчилик вакили фуқаро G.A. ҳам келган. Капитан I.Xolmatov келгусида оила турмуш доирасидаги жиноятлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида фуқаро J.S.ga турмуш ўртоғини Наркология диспансерига мажбурий тартибда ётқизиш бўйича ариза ёзиб бериши лозимлигини тушунтирган. Бироқ, фуқаро J.S. туман ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб беришдан бош тортганлиги сабабли, бўлиб ўтган ушбу ҳолатни тегишли тартибда ҳужжатлаштириш мақсадида марҳум фуқаро M.M. МФЙ биносига олиб борилиб, МФЙ раисининг 2021 йил 25 июль кунидаги 2-сонли билдириш хатига асосан, шу кун соат 23:20да вилоят Наркология диспансерига алоқа хати билан диспансердан кўрикдан ўтказган.

 

Кўрикдан ўтказиш давомида, марҳум M.M.ga “мастликни ўрта оғир даражаси” ташхиси қўйилиб, танасида жароҳатлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритиш бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра, касаллик тарихи очилган. Мажбурий тартибда даволаниш тўғрисидаги йўлланма асосида марҳум M.M. Қарши тумани «Мирмирон» МФЙ ҳудудида жойлашган вилоят Наркология диспансерига топширилган.

 

Қарши туман ИИБга 2021 йил 26 июнь куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 20:45ларда, фуқаро M.M. тўсатдан вилоят Наркология диспансерида вафот этганлигини маълум қилинган.

Шунингдек, марҳум M.M.ning оиласи «Каптарли» МФЙда нотинч оила сифатида рўйхатга қўйилганлиги аниқланди.

 

СТEнинг 26 июлдаги маълумотномасида марҳум M.M. “сурункали алкоголизм” натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда профилактика инспекторлари I.Xolmatov ва Х.Пўлатовларга нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.