Жамият

«Нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?». Кекса онасини таҳқирлаган аёл юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Қаршида истиқомат қилувчи аёл кекса онаси билан қўпол муносабатда бўлиб, унга қўл кўтарди» номли видео тарқалди.

«Нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?». Кекса онасини таҳқирлаган аёл юзасидан маълумот берилди

 

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар «Шайхали» маҳалласи Бўзтепа кўчаси 18 ётоқхона 56 хонада яшовчи фуқаро О. Химматова онаси, 1 гуруҳ ногирони Мингбаева Айтош билан бирга яшаб келади.

2021 йил 13 июль куни О. Химматова ўз онаси 1 гуруҳ ногирони Мингбаева Айтош билан бирга Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими биноси олдига онасини ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган.

Онасини юқоридаги манзилда қолдириб, ўз ишлари билан кетиб, қайтиб келгач, онасига «нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?!» – деб таҳқирлаган.

Зўравон аёлнинг оиласига 2020 йил январ ойидан 2021 йил июл ойигача озиқ-овқат ва нақд пул шаклида моддий ёрдам берилган. 

О. Химматова онасига нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари вилоят ИИБ ХҚМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимиз орқали "Йўл четида таҳқирланган аёл" номли мақола ҳам эълон қилгандик.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

«Нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?». Кекса онасини таҳқирлаган аёл юзасидан маълумот берилди | Zamon.uz