Юртимизда 1 миллион 211 минг нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 681 748 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 4 987 958 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 929 460 нафарни,
3-босқич эмланганлар 764 330 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 211 019 нафарни ташкил қилмоқда.
31 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (28 776 доза),
Тошкент вилояти (27 889 доза),
Фарғона вилояти (27 085 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 984 369 доза,
Наманган вилоятида 977 069 доза,
Андижон вилоятида 853 945 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.







